Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти 2018-2019 ўқув йили учун жами 26 таълим йўналиши бўйича бакалаврлар (кундузги) қабул қилишни режалаштирган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 августдаги «Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 169-сонли қарори асосида, чет эл фуқаролари ҳам педагогика институтидаги 26 бакалавр (кундузги) йўналишлари бўйича ҳужжат топшириши мумкин.

 

Чет эл фуқаролари Нукус давлат педагогика институти қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни топшириши керак:

 

– ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги ариза;

– ўрганилган фанлар ва улар бўйича имтихонларда олинган баҳолар (баллар) кўрсатилган маълумоти тўғрисидаги ҳужжатларнинг асл нусхалари ва нотариал тасдиқланган нусхалари;

– соғлиғи тўғрисидаги тиббий хулоса;

– миллий паспорт (амалдаги визаси билан) ёки туғилганлиги тўғрисида гувоҳнома;

– 4х6 см ўлчамдаги 6 дона фотосурат.

 

Эслатиб ўтамиз, чет эл фуқароларидан ҳужжатлар шу йилнинг 20-август санасига қадар қабул қилинади.

 

Ислам Матеков,

Қорақалпоғистон ахборот агенлиги шарҳловчиси.