Бугун Шанхай шаҳрида иқтисодиётга бағишланган миллий даражадаги кўргазма – “China International Import Expo (CIIE)” ваХунцяо халқаро иқтисодий форумининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Нуфузли анжуманни Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян очиб берди.

Ахборот ҳамкоримиз – “Синьхуа” маълумотига кўра, ушбу тадбирда 129 мамлакатдан жами 3 ярим мингга яқин иштирокчи, шунингдек жаҳоннинг 500 дан зиёд энг нуфузли саноат компаниялари масъул вакиллари тўпланган.

Кўргазмада 400 дан ортиқ маҳсулот, замонавий технология воситалари ва янги хизмат турлари тақдим этилмоқда. Экспертлар фикрича, глобал компанияларнинг Хитой бозорига юксак ишончидан дарак берувчи мазкур кўргазма бевосита жаҳон иқтисодиёти тараққиётига ҳизмат қилади.

Форум очилишида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов нутқ сўзлади. Шунингдек, Жаҳон савдо ташкилоти Бош директори Нгози Оконжо-Ивеала, Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим, Словакия Бош вазири ўринбосари Дениса Сакова, Мўғулистон Бош вазири Лувсаннамсрайн Оюун-Эрдэнэ, Сербия Бош вазири Милош Вучевич ва Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектеновлар ҳам чиқиш қилди.

Турли давлатлар делегатлари эсарақамли иқтисодиёт, саноат занжирини янада такомиллаштириш ва модернизация қилиш, саноатда сунъий интеллект тажрибаси каби долзарб мавзуларда маъруза ўқиди.

Эътиборли жиҳати, 10 ноябрга қадар давом этадиган йирик тадбирни ёритишга 3 800 га яқин маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари жалб этилган.

Ўткир Алимов, ЎзА