Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Ўзбeкистонга келади

Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сушма Свараж 4 август куни мамлакатимизга ташриф буюради.

Ҳиндистон делегациясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.

Ташриф дастуридан, шунингдек, Ҳиндистон ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Ҳукумати ва Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан учрашув ва музокаралари ҳам ўрин олган бўлиб, мазкур тадбирлар давомида Ўзбекистон – Ҳиндистон ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари ҳамда халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилиш кўзда тутилган.

 

ЎзА