Аҳолига чакана нархларда сотилувчи кўмирнинг нархи қимматлашди

Ўзбекистонда ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархларининг 1,7 фоизга қимматлашиши умумий истеъмол нархлари индексининг 0,6 фоиз даражада ошишига олиб келди.
Ўзбeкистон Рeспубликаси давлат статистика қўмитасининг Нархлар статистикаси бошқармаси маълум қилишича, 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб, «Ўзбекистон темир ёллари» АЖ «Темирйўлёнилғитаъмин» бошқармасининг кўмир омборхоналари орқали бюджет ташкилотлар ҳамда аҳолига чакана нархларда сотилувчи кўмирнинг янги нархлари амалиётга жорий қилинди. Ой давомида нархлар ўртача 1,7 баробардан зиёдроқ даражада қимматлашди (74,3 фоиз).
Шунингдек, автомобилларга газ тўлдириш шаҳобчалари орқали сотилувчи ёқилғи, яъни, пропан маҳсулоти ой давомида ўртача 19,3 фоизга кўтарилган. Нархлар қимматлашишининг асосий сабабларидан бири, мазкур маҳсулотга нисбатан шаклланаётган биржа нархлари ҳамда ёқилғи-мойлаш материаллари бозорида юзага келаётган ҳолатлар пропан нархининг сезиларли даражада қимматлашишига ўз таъсирини ўтказгани айтилмоқда.
Ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, пропан нархи юқори суръатда Қашқадарё вилоятида (ўртача 1,4 баробарга), паст даражада эса Сирдарё вилоятида (8,1 фоиз) қимматлашган.
Жорий йилнинг III чораги давомида инфляция даражасини жиловлаш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, республикада ишлаб чиқариш харажатларини оптималлаштириш ва корхоналарни модернизация қилиш ҳисобига ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва маҳсулотлар таннархини пасайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар натижасида ғишт маҳсулотларининг чакана нархи ўртача 5,0 фоизга арзонлашди. Цемент нархлари эса аксинча, июль ойида ҳам аввалги ойлардаги каби ўсишда давом этмоқда (ой давомида ўртача 2,2 фоиз).
Мамлакатнинг баъзи ҳудудлари бўйича кузатувдаги ноозиқ-овқат маҳсулотларнинг айримларида, яъни, шахсий гигиена товарлари (шампун, тиш пастаси ва бошқалар) ҳамда телевизор нархларининг арзонлашганлиги кузатилган.
Жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб, статистика органлари томонидан асосий турдаги қурилиш материаллари нархларини мониторинг қилиш мақсадида, танланма савдо нуқталарида алоҳида турдаги (тури, нави) қурилиш материаллари нархлари тўғрисида маълумотлар шакллантирилмоқда.
2018 йил 27 июль ҳолатидаги кузатув натижалари қуйидаги жадвал кўринишида ҳавола этилган:
2018 йилнинг 27 июль ҳолатига Ўзбекистон Республикаси бўйича 
асосий турдаги қурилиш материаллари ўртача нархи тўғрисида маълумот
(сўмда)
001.JPG
002.JPG
*) ўртача нархлар турли хил омиллар, жумладан, маҳсулот турлари ва бошқа таркибий ўзгаришлар натижасида шакллантирилади

 

ЎзА