Черногориянинг Будва шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди. Қувонарлиси, ушбу мусобақада ёш чарм қўлқоп усталаримиз муваффақиятли старт олди.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, кечаги баҳсларда Абдулазиз Жўрақулов, -63,5 кг. вазнда полинизиялик Каилоа Атгерга қарши рингга кўтарилиб, иккинчи раундда техник нокаутга учратган бўлса, -67 кг. вазн тоифасида Акбар Аҳмадов венесуэлалик Фажардо Пачекони биринчи раунда техник нокаутга солиб қўйди. Шунингдек, Муҳаммад Азизбек Исмоилов (-71 кг.) испаниялик Жосе Луиз Санерони 4:1, Акмалжон Исроилов (-86 кг.) польшалик Максимилиан Алан Фигурани 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бугун, 24 октябрь кунги мусобақа доирасида 5 нафар вакилимиз қуйидаги рақибларга қарши жанг ўтказади:

-48 кг: Сайфиддин Собиров – Лиджон Сулаж (Албания) Б ринг.

-75 кг: Жафарбек Шахбозов – Манатоа Гуиллемет (Полинизия) А ринг.

-52 кг: Муслима Турғунова – Янгфен Чен (Хитой) А ринг.

-70 кг: Ойша Тоирова – Александра Фролова (Россия) А ринг.

-54 кг: Собиржон Тастанов – Оскар Гродзиски (Польша) Б ринг.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА