“Telegram” асосчиси Павел Дуров ёшларга ҳеч қачон спиртли ичимлик истеъмол қилмасликни маслаҳат берди. У ижтимоий тармоқ орқали шундай ёзган:
– Агар мендан қандайдир улкан иш қилмоқчи бўлган 20 ёшли ўсмирлар маслаҳат сўраса, “Ҳеч қачон спиртли ичимлик истеъмол қилманг!” – деган бўлардим.
Павел таъкидлашича, ўзи қарийб 20 йилдан буён спиртли ичимлик истеъмол қилмайди, шу давр ичида муваффақиятга эришган жуда кўп одамлар ичкилик туфайли соғлиғини барбод қилганига гувоҳ бўлган.
– Қисқагина завқ узоқ муддатли азоб-уқубат келтиради, – таъкидлайди Дуров. – Инсоннинг ижтимоий босимга қаршилик кўрсатиши қийин иш, бироқ кўпчилик зарарли одати билан ўзини-ўзи хароб қилади.