Жидда шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)нинг қароргоҳида Қирол Салмон гуманитар ёрдам маркази, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси (OCHA) ва Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги (UNHCR) ҳамкорлигида Соҳил ва Чад кўли ҳавзасидаги кўчирилганлар ва қочқинларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Донорлар конференцияси бўлиб ўтади.

ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 49-сессияси қарорини амалга ошириш доирасида ўтказиладиган анжуман очилишида ташкилот Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фархон бин Абдуллоҳ сўзга чиқиши кутиляпти.

Тадбир икки ҳудуддаги гуманитар вазият билан боғлиқ муаммолар муҳокама қилинадиган юқори даражадаги сессия шаклида давом этади.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА