Бугунги кунда мамлакатимизда оммавий спортни ривожлантириш, ёшларни соғлом турмуш тарзи билан қамраб олиш, маҳоратли спортчиларни тайёрлаш йўналишида 98 та федерация ва ассоциациялар ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш реестрида 156 та спорт турлари қайд этилган.
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида спорт турлари реестрига киритиш бўйича келиб тушган мурожаатларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда 13 та мурожаат кўриб чиқилди.
Ҳайъат йиғилишида Ўзбекистон Фижитал спорт федерациясининг ушбу спорт турини спорт турлари реестрига киритиш бўйича мурожаати кўриб чиқилди ҳамда жамоатчилик кенгаши фижитал спорт турининг реестрга киритилганини расман тасдиқлади.
Т.Рўзиев, ЎзА