Осиё чемпионлар лигаси 2-мусобақасининг “D” гуруҳида 3-тур баҳслари бугун старт олади.
Жумладан, мазкур мусобақада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган «Насаф» бу турда «Ал Ҳусайн» жамоаси меҳмони бўлади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00 да «Амман» Халқаро стадионида старт олади. Иккинчи учрашув эса “Шабаб Ал-Аҳли” – “Кувайт СК” жамоалари ўртасида ташкил этилади.
«Ал Ҳусайн» – «Насаф» учрашувида мезбонлар сариқ ва қора рангли, меҳмон жамоа эса тўлиқ қизил рангли либосда майдонга тушади. Учрашувни ҳиндистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Эслатиб ўтамиз, “Насаф” “D” гуруҳида 4 очко билан пешқадам. “Шабаб Ал-Аҳли” ва “Ал-Ҳусайн” эса 3 очко билан 2-3 ўринда бормоқда. “Кувайт СК” икки ўйиндаги мағлубият эвазига сўнгги поғонадан жой олди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА