Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шоҳрух Давлатов жорий йилнинг 27 октябрь куни Валенсияда ўтадиган нуфузли ярим марафон турнирида стартга чиқади.
Дунёнинг энг нуфузли ярим марафон мусобақалари орасида ўз ўрнига эга бўлган Валенсия баҳсларида муносиб натижага эришишни мақсад қилган Шоҳрух Давлатов шу кунларда Кениянинг Итен шаҳрида ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этмоқда.
Режага кўра, Давлатов Валенсия ярим марафонидан сўнг яна Кенияда тайёргарликни давом эттиради.
Енгил атлетикачимиз жорий йилнинг 27 ноябрига қадар Итендаги ўқув-машғулотда қатнашиб, ноябрь ойининг сўнгги кунларида яна Валенсияга йўл олади. У ерда ҳамюртимиз 1 декабрга белгиланган “Платинум” даражасидаги марафонда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.
Т.Рўзиев, ЎзА