Кучли ёмғир натижасида Саҳрои Кабирнинг бир қисми сув остида қолди. Пальма дарахтлари, қумли тепаликлар орасида “кўк кўлмак”лар пайдо бўлди. Бу ҳақда “The Associated Press” агентлиги ёзган.
Марокаш ҳукумати хабар беришича, сентябрь ойида йилига 250 миллиметрдан кам ёмғир кузатиладиган бир неча ҳудудда икки кунлик ёғин йиллик ўртача кўрсаткичдан ошиб кетган. NASA сунъий йўлдошлари 50 йил давомида қуриб қолган машҳур Иреки кўли тўлиши жараёнини ёзиб олган.
Мамлакат Метеорология бош бошқармаси ходими Ҳуссин Юабеб шундай дейди:
– Яқин 30-50 йил оралиғида бундай кучли ёғингарчилик бўлмаган.
Мутахассислар экстратропик бўрон, деб атайдиган бундай ёмғир келгусида минтақа иқлими, об-ҳавосини ўзгартириб юбориши мумкин. Зеро, ҳаво намликни ушлаб туради. Натижада кучли буғланиш ҳосил бўлади ва бўрон юзага келади.
Бу мавсум Марокаш ва Жазоирда ёмғир 20 дан ортиқ одамни ҳаётдан олиб кетди, улкан экин майдонларига зарар етказди.