Ногиронлик пенсиялари кимларга тайинланади?

Ногиронлик пенсиясини тайинлашни сўраб мурожаат қилган шахс белгиланган тартибдаги ҳужжатларни ўз аризасига илова қилиниши шарт.
Ногиронлик пенсиялари қонунчиликда белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлари, деб топилган шахсларга тайинланади. Бу ҳақида Адлия вазирлиги “Ҳуқуқий ахборот” канали орқали яна бир карра тушунтириш берди.
Ногиронлик пенсиясини тайинлашни сўраб мурожаат қилган шахснинг аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши керак:
• иш стажини, шу жумладан, махсус иш стажини тасдиқлайдиган ҳужжат;
• иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома;
• ариза берувчининг жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси нусхаси (2005 йил 1 январдан кейин);
• бахтсиз ҳодиса ва соғлиқнинг ишлаб чиқаришдаги шикастланиши тўғрисидаги ҳужжат ёки агар ногиронлик меҳнатда майибланиш оқибатида содир бўлган бўлса, бошқа расмий ҳужжат.

 

ЎзА