Айни кунларда юртимиз бўйлаб ёшларни китоб мутолаасига жалб этиш, бадиий саводхонлик даражасини ошириш мақсадида «Маърифат улашиб»  лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вакиллари  Зебо Мирзаева, Рустам Мусурмон ва  Ўразбай Абдураҳмановлар Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалига ташриф буюриб, талабалар билан биргаликда ижодий учрашув ўтказишди.

Тадбирда беқиёс шеърий китоблари орқали танилган халқаро журналист, адабиётшунос Зебо Мирзаева ёшларга ўзининг ижод майдонидаги илк қадамлари хусусида тўхталиб, бунда устозларининг нечоғлик беқиёс ўрни борлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан кейин тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Ўразбой Абдураҳмонов талабаларга уларнинг қалбида адабиётга меҳр-муҳаббатни янада кучайтириш, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш муҳим масала эканлиги тўғрисида ўз маслаҳатларини берди.

Кўплаб қорақалпоқ шеърлари ва достонларини ўзбек тилига таржима қилган Қорақалпоғистон халқ шоири Рустам Мусурмонов тадбир якунида ўз қаламига мансуб китобидан ҳозирги кунда ёшлар диққат марказида бўлган мавзуларга оид сатрларини ўқиб эшиттирди ва филиалга ўзининг янги китобидан бирини совға қилди.


Тадбирда филиал директори Б.Еримбетов ушбу ижодкорларга талабаларга маърифат улашгани учун чуқур миннатдарчилик билдириб, ўларга эсдалик совғаларин топширди.

Таъкидлаш жоизки, шоирлар билан бўладиган бу каби учрашувлар ёшларда адабиётга, шеъриятга бўлган қизиқишларини янада оширишга хизмат қилади.

Шахло Сабирова,

ҚДУ талабаси.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги