Тадбиркорлар фаолияти беҳуда текширилишига йўл қўйилмайди

Бош прокуратура тадбиркорлар фаолиятида ўтказилаётган текширишларни мувофиқлаштиради.
Президентнинг 2018 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ 2018 йил 1 сентябрдан:
• тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувлар ҳамда назорат тартибидаги текширувлар бекор қилинади;
• тадбиркорларни текшириш ташаббуси билан чиқиш “хавфни таҳлил этиш” тизими натижалари асосида амалга оширилади;
• Бош прокуратура тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштиради;
• барча текширувлар Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олинади;
• текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олинмаган текширувлар ноқонуний ҳисобланади.

 

ЎзА