Бундай йирик чақин 2017 йилдан бери илк бор қайд этилгани айтилмоқда.
Тахминан саккиз дақиқада Ерга етиб келадиган Қуёш чақнаши ёруғлик тезлигида тарқаладиган электромагнит нурланишдан иборат. Ҳодиса баъзи радио алоқа ва сунъий йўлдошларга салбий таъсир ўтказиши мумкин, аммо кўпчилигимиз бу таъсирни сезмаймиз.
Ҳафта охирида шимолий кенгликда кўкда порлаган “чироқлар”ни кўриш имконияти мавжуд, чунки Ерга икки геомагнит бўрони келиши тахмин қилинмоқда.
Шимолий ёруғлик келтириб чиқармайдиган чақноқ қуёшнинг фаол нуқтасидан отилиб чиқадиган коронал масса ҳаракатидан юзага келади. Нур билан бирга Ернинг магнит майдони ёки магнит сфераси билан ўзаро таъсир қилувчи қуёш бўронини ҳосил қилиши мумкин.
– Ерда жума куни кечқурун ёки шанба куни эрталаб содир бўлиши эҳтимоли мавжуд мазкур ҳодиса Шотландия, Шимолий Ирландия ва Англия шимолидаги баъзи ҳудудларда кўриниш мумкин, – деди “Met Office Space” об-ҳаво менежери Криста Ҳаммонд.
Иккинчи чақин шанба ва якшанба кунлари Х9 дея баҳоланган ҳодиса сифатида Ерда сезилиши мумкин.
Х9 қуёш чақнаши НАСА томонидан таснифланган энг йирик ҳодиса ҳисобланади. Энг кичиги Б, кейин С, М ва Х. Шкала 1 дан 9 гача, шунинг учун Х9 НАСА рейтингида энг кучли ҳисобланади.
Маълумотга кўра, Қуёш охирги 11 йиллик туркумда энг фаол саналган “Қуёш максимали” жараёнига яқинлашмоқда.
“Қизил шар”ушбу фаол фазада давом этаркан, Ернинг кучли геомагнит бўронига дучор бўлиш эҳтимоли кўпроқ.Кейинги бир неча ой давомида бунинг исботини кўриш имконияти юқори.
Ҳозирги ҳисоб-китобга кўра, қуёшнинг “важоҳати”ни 2024 йил охири ёки 2025 йил бошида кўриш мумкин.
Таъкидлаш жоиз, сўнги пайт “магнит бўрони” атамаси кўпчиликни ташвишга солмоқда.
Магнит бўрони – одатда қуёш фаоллиги таъсирида ер магнит майдонининг кескин ўзгариши. Ушбу ҳодиса бир вақтда Ер юзининг йирик минтақаларида кузатилади ва кўпчилик ҳолатни ҳис қилади. Айниқса юрак-қон томир, асаб соҳасининг сурункали касалликларига мойил инсонлар бу жараёнда қийин аҳволга тушади. Асосан, қон айланишида жиддий ўзгариш содир бўлади. Сабаби, қон таркибидаги темир моддаси нурнинг таъсир майдонига тушиб қолади. Натижада томирларда тиқилинч ҳосил бўлади. Айни ҳолат сурункали касалликлари бор одамлар учун хавфли.
Мусулмон Зиё, ЎзА