Нотўғри овқатланиш дунё болалари саломатлиги билан боғлиқ энг жиддий муаммо сифатида иқлим ўзгариши оқибатини янада ёмонлаштиради, дейди “Microsoft” асосчиси Билл Гейтс.

Билл ва Мелинда Гейтс жамғармаси ўтган ҳафта эълон қилган ҳисоботда 2050 йилгача бўлган даврда иқлим ўзгариши натижасида тўйиб овқатланмасликнинг фавқулодда шакли асорати намоён бўлади. Яъни, 40 миллион бола бўй ўсишида кечикишни бошдан кечиради, 28 миллион ўғил-қиз исрофгарчиликдан азият чекади.

– Агар тўғри овқатланишга, ҳомила бачадонда етилишидан бошлаб, чақалоқ туғилгандан кейинги дастлабки йилларда амал қилинмаса, юзага келадиган қатор нуқсонларни бартарф қилиш қийин кечади, – дейди Гейтс боланинг жисмоний ва руҳий ҳолатига ишора қилиб. – Яхши овқатланмаслик қобилият ривожланишига тўсқинлик қилади. Тўғри истеъмолга риоя қилмаган болалар қизамиқ, безгак каби касалликларга, барвақт ўлимга кўпроқ мойилдир. Иқлим ўзгариши салбий таъсирининг қарийб 90 фоизи озиқ-овқат тизими бузилиши билан намоён бўлади.
Январь ойида Гейтс жамғармаси бу йил глобал соғлиқни сақлашга ҳар қачонгидан кўпроқ – 6,8 миллиард доллар сарфлаши режалаштирилаётгани айтилди. Сўнгги пайт кенг кўламли молиялаштириш ҳаракати тўхтаб қолганди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоб-китобига кўра, 2023 йил 148 миллион болада бўй ўсиши секинлашган, 45 миллион ўғил-қизнинг вазни меъёрдан анча камлиги кузатилган.

Муҳаррама Пирматова тайёрлади. ЎзА