Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида давом этаётган 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 7-тур баҳсида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси украиналик шахматчилар билан куч синашди.

Учрашувнинг илк соатларида биринчи доскада дона сурган Нодирбек Абдусатторов украиналик Андрея Волокитинни қийинчиликсиз мағлуб этди.

Украина – Ўзбекистон қарама-қаршилигининг 3-тахтасида ҳаракатланган Жавоҳир Синдоров Руслан Пономаревни 50-юриш ҳолатида таслим этди. 4-тахтада Антон Коробов билан тўқнаш келган Жавоҳир Синдоров муроса йўлини танлаган ҳолда Ўзбекистон терма жамоаси Украина устидан 4-тахтадаги ўйин якунламасдан нақд этди – 2,5:0,5. Иккинчи тахтада ўтган Нодирбек Ёқуббоев ва тажрибали Василия Иванчукнинг ўйини сўнгги дақиқаларгача давом этиб, томонлар 0,5 очколи бўлди. Бу эса ҳамюртларимиз Украина терма жамоасини 3:1 ҳисобида доғда қолдиришига олиб келди.

Украина терма жамоаси устидан эришилган ғалаба Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 12 очко билан умумжамоада 3-ўринга кўтарилиб олишини таъминлади.

Шахматчи қизларимиз 7-турда Греция терма жамоаси билан беллашди. Ўйиннинг дастлабки ҳолатида Умида Омонова ва Нодира Нодиржонова терма жамоамиз учун муҳим бўлган илк ғалабаларни тақдим этди. Маржона Маликова дурангга эришди. Афрўза Ҳамдамова эса имкониятни бой берди. Шундай қилиб Ўзбекистон аёллар терма жамоаси грециялик шахматчи қизларни 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди ва очколари сонини 11 тага етказиб олди.

Т.Рўзиев, ЎзА