Қозоғистоннинг йирик молия муассасалари “Halyk Bank”, “Freedom Bank” ва “Bank RBK” Россиянинг “Золотая корона” тўлов тизими орқали пул ўтказмалари бўйича хизмат кўрсатишни техник сабабга кўра тўхтатди.

“Halyk Bank” алоқа марказидан маълум қилинишича, бунга халқаро иқтисодий санкция сабаб, дейилган “РИА Новости” хабарида.

– Пул жўнатиш ва қабул қилиб олишда хавф мавжудлиги учун тизим фаолияти тўхтатилди, – дейилган баёнотда.

Қолган икки банк ҳам шу мазмундаги маълумотни тасдиқлади. Тизим қачон қайта ишга тушиши ҳақида маълумот берилмаган.