Қораўзак туманида “Қорақалпоғистон агро кластер” жамияти томонидан тайёр кийим-кечак ишлаб чиқариш корхонасининг очилиш маросими ўтказилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев иштирок этиб, тадбир иштирокчиларини Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги байрами ҳамда янги корхонанинг ишга туширилиши муносабати билан табриклади.

Бугунги кунда Президентимиз томонидан тадбиркорлар учун улкан имкониятлар яратилмоқда. Айниқса, Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган фармон ва қарорлар ҳудудда тадбиркорликни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқмоқда. Албатта, уларга қулай шароитлар яратиш борасидаги бундай ислоҳотлар ижобий самарасини бериб, янги корхоналарнинг ишга туширилишига асос бўлмоқда.

Лойиҳа қиймати 14 миллиард сўм бўлган мазкур корхонанинг тўлиқ қувватда ишга туширилиши билан йилига 2 миллион дона тайёр кийим-кечак ишлаб чиқарилади. Шунингдек, 400 та  иш ўрни яратилади.

Довуд Абибуллаев,  

ЎзА мухбири.