Европа комиссияси “Telegram” фаолиятини бевосита назорат қилмайди, чунки Европа Иттифоқида атиги 41 миллион фойдаланувчига эга бу тармоқ “йирик онлайн платформа”лар тоифасига кирмайди, деди ЕК вакили Томас Регниер Брюсселда уюштирилган брифингда.
Комиссия ушбу масъулият аъзо давлатлар зиммасида, деб ҳисоблайди. У рақамли хизмат тўғрисидаги қонун нуқтаи назаридан сўз эркинлигига қилинган ҳужум ҳақидаги айбловни рад этиб, қонун “ҳеч қандай ҳолатда сўз эркинлигини бузмаслиги, фақат онлайн платформадан ноқонуний контент олиб ташланиши назарда тутилиши”ни таъкидлади.
Бир кун аввал ЕИда онлайн платформалар устидан назоратни кучайтирувчи Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонун ишлаб чиқилиши ташаббусини илгари сурган Еврокомиссия “РИА Новости”га Дуров Франция қонунчилигига мувофиқ ҳибсга олинганини билдирган.