28 ноябрь – 1 декабрь кунлари Анқарада Турк дунёси воситачилар иттифоқи (TDAB) халқаро кенгашининг дастлабки йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда журналистларга Иттифоқнинг амалдаги раиси Ёқуб Эрикел маълум қилди.

Бўлажак тадбирда дунёнинг 11 давлатидан 100 нафаргача медиатор,  омбудсман ва адвокат иштирок этиши кутиляпти.

Tузилманинг пировард мақсади дунёнинг турли нуқталаридаги этник туркийларга юридик хизмат кўрсатиш.

Эрикел 2024 йил TDAB томонидан ташкилот аъзолари учун “тармоқ даври” сифатида эълон қилинганини эслатди. Турк дунёси воситачилар иттифоқи шу йил бошида ташкил этилган.