Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида умумий 1 минг 756 ўринлик 6 та талабалар турар жойи 2024-2025 ўқув йили учун тайёрлаб қўйилди.
Жумладан, Нукус шаҳрида талаба қизлар учун 576 ўринли, эркак талабалар учун 93 ўринли, Элликқалъа туманида 225 ўринли, шу билан бирга, давлат-хусусий шериклик асосида Нукус шаҳрида 3 жойда – 100, 362 ҳамда 400 ўринли талабалар турар жойи фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, институт атрофидаги маҳаллалардан 200 га яқин ижара уйнинг шароитлари ўрганилиб, янги ўқув йилига тайёрлаб қўйилди.
Талабаларни турар жойлар ва ижара уйларига жойлаштиришга кўмаклашиш мақсадида 4 та ўринда маълумот маркази фаолияти йўлга қўйилган.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.