20-август куни юртимизда Тадбиркорлар куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев Нукус шаҳрида туризм соҳасида фаолият юритиб келаётган бир қатор тадбиркорлар билан учрашди.

Учрашувда Қорақалпоғистонда туризм соҳасининг ривожига катта ҳисса қўшиб келаётган кўп йиллик тажрибага эга тадбиркорларга “Туризм фидойиси” кўкрак нишони топширилди.

Жумладан “AYAZ YURT” туристик корхонаси асосчиси – Дилбар Каримбердиева, “TAZABAY GRAND SERVIS” ва “ARAL SEA DISCOVERY” туристик корхоналари асосчиси – Тазабай Утеулиев,  “Қалдирғоч-Мавлюда” туристик корхонаси асосчиси – Мавлюда Ембергенова, “DAMIR Hotel” меҳмонхонаси асосчиси – Айгул Тасбаева ушбу кўкрак нишонига муносиб деб топилди.

Ўз навбатида тақдирланганлар тадбиркорлик ривожига қаратилаётган эътибор учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.

Довуд Абибуллаев,  

ЎзА мухбири.