Португалияда теннис бўйича эркаклар ўртасида M25 таснифига кирувчи халқаро турнирда Ҳумоюн Султонов жуфтлик баҳсларида вице-чемпионга айланди.

Жуфтлик баҳсларининг сўнгги ҳал қилувчи финал босқичида Ҳумоюн Султонов германиялик Лукас Делиано билан биргаликда португалияликлар Фредерико Сильва ва Диого Маркес тандемига қарши кортга чиқди. Ушбу учрашувда Ҳумоюн ва Лукасга бироз омад етишмади ва имкониятни бой бериб қўйди. Шундай бўлсада, улар мусобақа вице-чемпиони сифатида эътироф этилди ва ташкилотчилар томонидан 900 АҚШ доллари ҳамда 16 рейтинг очкосига эга чиқди.

Маълумот ўрнида: Ҳумоюн Султонов ўтган ҳафтада Португалия мезбонлигида ўтган мазкур мусобақанинг биринчи сериясида яккалик баҳсларида бош совринни қўлга киритган эди. Бу ҳафтада эса чорак финалга қадар етиб борди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА