ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳридаги “Golden Kids” хусусий-шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти 2021 йил ўз фаолиятини бошлаган.

Ҳозирда ушбу мактабгача таълим ташкилотида “Анасай” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги оилаларнинг жами 150 нафар фарзанди тарбияланмоқда. Бу ерда кичкинтойларнинг таълим ва тарбия олиши учун барча шароит яратилган. Гуруҳ хоналари юмшоқ ўйинчоқлар, ўқув қуроллари ва зарур жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган. Тарбияланувчиларнинг билим ва кўникмасини шакллантиришга қаратилган тўгараклар ишлаб турибди.

Муассаса раҳбари Гулхан Тиловниёзованинг таъкидлашича, мактабгача таълим ташкилотининг замонавий икки қаватли биноси, имтиёзли кредит эвазига янгидан қуриб битказилган. Бунинг натижасида эса 25 нафар янги иш ўрни яратилган.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА