Нукусда ҳам маҳобатли байроқлар ўрнатилади

Пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун севимли майдонга айланган “Халқлар дўстлиги” саройи ҳудудида маҳобатли Давлат байроғи ўрнатилгани ҳақида хабар берган эдик.

Яна бир ана шундай хайрли иш Нукус шаҳрида амалга оширилади. Мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллик байрами олдидан Нукус шаҳрида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат байроқлари ўрнатилиши кўзда тутилган.

Байроқлар ўрнатиладиган жойга тамал тоши қўйилди.

6.jpg

Баландлиги 55 метр, ҳажми 9 метрга 6 метрга тенг бўлган мазкур флагшток Нукусдаги энг файзли масканларнинг бири – Ажиниёз шоир эсдалиги қошида қад ростлайди.

Қурилиш ишлари Нукусдаги “Уй-жой қурилиши” масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари томонидан олиб борилмоқда. Ушбу ишлар мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

8.jpg

Флагшток ўрнатилиши билан у Нукусдаги энг баланд бўйли иккинчи объектга айланади. Биринчи ўринни эса 150 метр баландлик билан Нукус телеминораси сақлаб қолади.

Хабарингиз бор, юртимиздаги энг баланд флагшток (65 метр) Тошкентдаги “Халқлар дўстлиги” майдонига ўрнатилди.

 

Есимхон Қаноатов, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат) ЎзА