Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан йиғилиш давом этмоқда.
Президентимиз тадбиркорлар билан бу йилги очиқ мулоқот айнан Қорақалпоғистонда ўтказилишининг сабабларини айтди.
Қайд этилганидек, Қорақалпоғистонга инвестиция киритиб, бизнес қилишнинг бошқа ҳудудларга нисбатан 3 та устунлиги бор.
Биринчиси – Қорақалпоғистонда бизнес учун бирорта ҳудудда йўқ имтиёзлар пакети қилиб берилган. Жумладан, сўнгги беш йилда алоҳида фармон ва қарорлар билан 52 турдаги имтиёз ва енгилликлар берилди.
Ушбу имтиёзлар ҳисобига ўтган даврда тадбиркорлар ихтиёрида 2 триллион сўмдан зиёд маблағ қолди.
Бундан ташқари, 50 миллиард сўмдан юқори лойиҳаларга инфратузилма қилиб беришни ҳам давлат ўз зиммасига олган.
ЎзА