Бугун халқ депутатлари Қораўзак туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессиянинг кун тартибида ташкилий масала кўрилди. Туман ҳокими лавозимига Баймуратов Анвар Махсетович тавсия этилди.
Сессияда Қораўзак тумани ҳокими этиб Баймуратов Анвар Махсетович тайинланди.
А.Баймуратов бугунги кунга қадар Қораўзак тумани ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев иштирок этди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.