Фуқаро муҳофазаси институти магистратура бўлимига 25 та ўрин

2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти магистратурасига қабул тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Фуқаро муҳофазаси институти “Фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлиги” мутахассислиги бўйича магистратура босқичига 2018/2019 ўқув йили учун қабул квотаси жами 25 та ўрин (5 та давлат гранти, 20 та тўлов контракт) этиб белгиланди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилмоқда.

 

ЎзА