Қўшма Штатлар Россияга қарши санкция рўйхатини Хитой компаниялари ҳисобига кенгайтирди. Бу ҳақда Санкция сиёсати ва чеклов ижросини таъминлаш департаменти директори Aарон Форсберг “Associated Press”га маълум қилди.
Мулозим қайд этишича, рўйхатга қўшилганларнинг аксари Хитой компаниялари ва жисмоний шахслари.
– Бир манзилда бошқа ном остида қайта рўйхатдан ўтишнинг олдини олиш учун биринчи марта ушбу рўйхат ўзгартирилди, – деди Форсберг.
Қайд этилишича, тақиқ Украина билан зиддиятда Москвага ёрдам кўрсатган компаниялар амалга ошириши мумкин бўлган 100 миллион доллар миқдоридаги савдо айланмасининг олдини олишни назарда тутади.
Эслатиб ўтамиз, 12 июнь куни AҚШ Россияга қарши янги санкция жорий этилишини маълум қилди. Жумладан, Москва биржа гуруҳи, шунингдек бозордаги битимлар ҳисоб-китобини амалга оширадиган ва марказий контрагент вазифасини бажарадиган Миллий клиринг маркази ҳамда Миллий ҳисоб-китоб депозитарийси ҳам санкция таъсирига тушган.
Умуман, Украинада ҳарбий амалиёт бошлангандан бери Вашингтон Россияда рўйхатдан ўтган 4000 дан ортиқ компания ва жисмоний шахсни қора рўйхатга киритган.
Г.Сатторова,
ЎзА