Катта еттилик давлатлари Россиянинг музлатилган активлари фоизи ҳисобидан Украинага 50 миллиард доллар беришга рози бўлди. Бу ҳақда Германия молия вазири Кристиан Линднер маълум қилди.

– Яхши хабар: Украина учун яна 50 миллиард доллар, – деб ёзди Линднер ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. – Бунинг учун биз музлатилган активлар фоизидан фойдаланамиз. G7 гуруҳи ҳозир тафсилотлар устида ишлаяпти.