Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида VI «БРИКС» ўйинларининг илк кунида Ўзбекистон делегацияси дастлабки медалини қўлга киритди.
Синхрон сузиш баҳсларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Диана Онкес техник соло дастурида бронза медали соҳибига айланди.
Мазкур йўналишда олтин медаль россиялик Светлана Колесниченкога насиб этган бўлса, беларуслик Василина Хондошко кумуш медали билан тақдирланди.
Маълумот ўрнида, “БРИКС” мусобақаларида 250 нафардан зиёд спортчимиз қатнашмоқда. Умид қиламизки, ушбу спорт тадбирида спортчиларимиз кўплаб медалларга сазовор бўлади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА