Қарши шаҳридаги “Геолог” спорт мажмуасида дзюдо бўйича катталар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон кубоги баҳслари поёнига етди.
Уч кун давом этган муросасиз баҳсларда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан келган 600 нафардан зиёд дзюдочи совринли ўринларга даъвогарлик қилди.
Сўнгги кунги беллашувлар сарҳисобига кўра, 3 тадан олтин, кумуш ҳамда бронза медалларига сазовор бўлган Хоразм вилояти терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. 2 та олтин, 3 та кумуш, 9 та бронза медалига эга чиққан Қашқадарё вилояти жамоаси иккинчи ўринни, Бухоро ва Самарқанд вилояти терма жамоалари кучли учликни банд этди.
Т.Рўзиев, ЎзА