Ўтган куни Швейцариянинг Люцерн шаҳрида пара академик эшкак эшиш бўйича “Париж-2024” ёзги Паралимпия ўйинлари учун лицензион мусобақа бўлиб ўтганди.

Ушбу мусобақанинг аёллар ўртасида М1Х классида 2000 метр масофага ўтказилган баҳсларида стартга чиққан Гулистон олимпия ва паралимпия спорт турларига таёрлаш маркази спортчи-ўқувчиси Муҳайё Абдусатторова барча рақибларини ортда қолдирган ҳолда мусобақанинг олтин медали ҳамда “Париж-2024” ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди. Балли, Муҳайё!

Ш.Суяров,  

ЎзА мухбири