МУНДИАЛ КУНДАЛИГИ: мўжизалар куни

Албатта, ҳар бир жамоа мундиалга бошқача тайёрланади. Шу боисданми турнир бутун бир ой давомида энг юқори даражадаги ўйинларни таклиф қилаверади бизга. Кеча мўжиза ҳақида гапиргандик. У бор. Ҳар ҳолда Жанубий кореялик футболчилар унга йўлиқди. Шунингдек, Швецияга ҳам дуч келди. 
photo5305561569217849593.jpg
photo5307666919236675964.jpg
Ҳозир ҳеч қандай таҳлил ёки бошқа нарсалар ҳақида гапирмоқчимасман. Шунчаки, немисларнинг мағлубияти-ю шведларнинг зафари сабаби дея икки футболчини тилга олиб кетмоқчиман. Тўғри, футбол жамоавий ўйин. Аммо шундай пайтлар бўладики, улар асосий ролга чиқишади. Яна шундай онлар борки, футболчилар жамоаси зарарига ишлайди. Гап кимлар ҳақида кетаётганига тушунмаётган бўлсангиз айтай, улар: Лерой Сане ҳамда Златан Иброҳимович. Балки буларнинг бор ёки йўқлиги битта ўйинга боғлаб қўймаган маъқулдир. Аммо нима қилайлик, бири етишмади, бири ортиқчалик қилди.
photo5307666919236675965.jpg
Англияда “Йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси” номинациясини қўлга киритган “Сити” ҳужумкор ярим ҳимоячисини Лёв нима сабабдан мундиалга олиб келмаганини ҳеч ким тушунмади. Тушуняпсизми, ҳеч ким. Ҳатто ўзи ҳам. Нима десангиз денг, “бундестим”га Сане етишмади. Бўлди. Яна қайтараман: футбол бир кишига боғланган ўйин эмас. Аммо! (“Аммо” деган сўзни барибир ишлатишимиз зарур) скандинавиялик мухлислар ҳам Златанни жаҳон чемпионатига боришини кутишганди. Бироқ шведлар устози Ян Андерссон нимчорак финалга олиб чиққанини инобатга олсак, Иброҳимовичсиз бориб тўғри қарор қабул қилган. Бўлди. Бошқа гап йўқ.
1998 йил жаҳон чемпиони Франция.
2006 йил жаҳон чемпиони Италия.
2010 йил жаҳон чемпиони Испания.
2014 йил жаҳон чемпиони Германия.
Қизиқ жиҳати шундаки, ушбу чемпион терма жамоалар кейинги мундиалда гуруҳда қолиб кетган.
Мундиал фаворити дея талқин этилаётган Бразилия Сербия устидан ишончли иккита тўп фарқи билан устун келди. Ҳамда европаликлар ўз гуруҳларида учинчи ўринни қўлга киритиб, уйга қайтадиган бўлишди. Голларни 33 дақиқада Паулинё ва 68 дақиқада ҳимоячи Тиаго Силва киритди.
photo5305561569217849595.jpg
Швецария – Коста-Рика ўйини эса 2-2 ҳисобида ўз якунига етди. Айтиш жоизки, Шимолий америкаликлар рақибларига муносиб қаршилик кўрсата олди. Биринчи бўлимнинг 31 дақиқасида Жемайли ўз жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, 56 дақиқада Уастон ҳисобни тенглаштирди. Швецариянинг иккинчи голига Дрмич 87 дақиқада муаллифлик қилган бўлса, Зоммер томонидан 90+3 дақиқада киритилган автогол Коста-Рикани мағлубиятдан қутқариб қолди. Дуранг ҳам европаликлар фойдасига бўлди ҳамда уларни нимчорак финалга олиб чиқди.
photo5305561569217849596.jpg
Энди нимчорак финалда ушбу жамоалар қуйидаги рақиблар билан куч синашади:
Бразилия – Мексика
Швеция – Швецария

 

Шоҳруҳ Нўъмонов, ЎзА