МУНДИАЛ КУНДАЛИГИ: Европа термалари Америка жамоаларига қарши

“Ф” гуруҳи, 19:00
Жанубий Корея – Германия
Қозон арена, Қозон
af3d3331-5780-4d54-857a-fa8265704cf0.jpg
Бу тургача осиёликлар очко жамғаришмади. Немисларда эса 3 очко бор. Шведларда ҳам шунча. Демак, корейсларда ҳам имконият мавжуд. Агар мазкур ҳамда Мексика – Швеция учрашувида мўжиза юз бериб қолмаса, Шарқий осиёликлар уйларига қайтади. Немислар биринчи турдаги мағлубиятдан сўнг шведларга қарши ўйинда ғалабани амал-тақал қилиб қўлга киритишди. Демак ушбу учрашув ҳам осон кечмайди. Агар воқеалар ривожи шу зайлда давом этса, немислар кейинги босқичда Неймар ва унинг жамоадошларига дуч келишади. Эсингизда бўлса, Лотин америкаси вакилларининг Лёв шогирдларида алами бор (2014 йилги жаҳон чемпионатини эсланг). Ўйинга америкалик Марк Гейгер бош ҳакам этиб тайинланган.
Мексика – Швеция
Екатеринбург арена, Екатеринбург
meksika-chicha.jpg
Шимолий америкаликлар ҳар бир мундиалга алоҳида тайёргарлик кўришади. Ҳозиргача 6 очко жамғарганини ҳисобга олсак, ушбу чемпионатга ҳам шунчаки келишгани йўқ. Шведлар бу ўйинда Мексикани йирикроқ ҳисобда мағлуб этса, кейинги босқичда ўйнайди, акс ҳолда алвидо Россия! Германия мағлуб бўлса, ҳаттоки, дуранг ўйнаса ҳам шведлар кейиги босқичга чиқади. Мана шу жиҳатлар иккала ўйиннинг ҳам муросасиз ўтишини таминлайди. Майдонга жамоаларни аргентиналик Нестор Питана бошлаб тушади.
“Э” гуруҳи, 23:00
Сербия – Бразилия
“Спартак” стадиони, Москва
753ec4d8-d293-4d34-8ff4-7b9f3ba1bf3c.jpg
Бу гуруҳда ҳам Коста-Рикадан бошқа барча жамоада нимчорак финалга чиқиш учун имконият сақланиб қолган. Серблар учинчи ўринда. Лотин Америкаси вакили Бразилия эса биринчи ўринда турибди. Тите шогирдларига ушбу ўйинда мағлубият керак эмас. Ғолиблик ёки дуранг уларни нимчорак финалга олиб чиқади. Коларов бошчилигидаги Сербияга ғолибликдан бошқаси керак эмас. Дуранг ўйнашса ҳам оз миқдорда имконият бўлиши мумкин. У ҳолда Мексика–Швеция ўйинидаги натижага қараб қолади. Хуллас, бизни бу жамоалар зериктирмайди. Эронлик Алиризо Фағони ушбу ўйинга ҳакам сифатида белгиланган.
Швецария – Коста-Рика
Нижний Новгород стадиони, Нижний Новгород
33d09b9d-61f1-46eb-92fe-c94ad002976a.jpg
Шведцарияликлар ўз гуруҳида етакчи бўлиб олиши мумкин. Фақат бунинг учун қаттиқ тер тўкишларига тўғри келади. Бразилиядаги жаҳон чемпионатида чорак финалгача етиб борган Шимолий америкаликларда бу гал гуруҳдан чиқиш учун ҳам имконият қолмаган. Аммо улар мухлислар учун чиройли ўйин ҳадя этиши мумкин. Албатта, биз иккала жамоадан ҳам қизиқарли ўйин кутиб қоламиз. Учрашувга франциялик Клеман Турпен ҳакамлик қилади.

 

Шоҳрух Нўъмонов, ЎзА