МУНДИАЛ КУНДАЛИГИ. Иккита терманинг безовталиги – гуруҳ етакчиси ким бўлади?

Кутилган воқеа содир бўлди. Англия термаси панамалик рақибларини аяб ўтиришмади.
Гуруҳда чорак финалга чиққан ҳар иккала жамоа номи маълум бўлди. Бир кун олдин Бельгия термаси тунисликлар устидан йирик ҳисобда устунликка эришиб, чорак финалдаги шеригини кута бошлаганди. Бу номга кимнинг номи эга чиқиши гарчи маълум бўлса-да, гуруҳдошлар иккинчи ўйин натижасини кутишди. Кутилган воқеа содир бўлди. Англия термаси панамалик рақибларини аяб ўтиришмади. Тиниб-тинчимас Кейн хет-трикка эришди, Стоунз ҳам ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйди. Учинчи тур фақат ким гуруҳ етакчиси бўлишини аниқлаб бериши керак холос.
“G” гуруҳи. 2-тур.
АНГЛИЯ – ПАНАМА – 6:1. “Нижний Новгород” стадиони.
photo5296786560190097815.jpg
Бош ҳакам: Гехад Гриша (Миср).
Англия: Жордан Пикфорд, Кайл Уокер, Жон Стоунз, Гарри Магуай, Кьеран Триппер (Денни Роуз, 70), Эшли Янг, Жесси Лингард (Фабиан Делф, 61), Жордан Хендерсон, Рубен Лофтус-Чик, Харри Кейн (Жейми Варди, 61), Раҳим Стерлинг.
Панама: Жейми Пенедо, Мишель Мурильо, Фидель Эскобар, Роман Торрес, Эрик Девис, Габриэль Гомес (Абдель Арройо, 69), Жоэль Барсенас (Фелипе Балой, 69), Армандо Купер, Анибал Годой (Рикардо Авила, 62), Хосе Родригес, Блез Перес.
Гол: Стоунз (9, 41), Кейн (22-пен, 45-пен, 61), Лингард (36) – Фелипе Балой (78).
Огоҳлантириш: Армандо Купер (10), Рубен Лофтус-Чик (23), Фидель Эскобар (44), Мурильо (72).
2-турдан кейинги вазият:
“H“ гуруҳи, 2-тур.
СЕНЕГАЛ ҚОЧДИ, ЯПОНИЯ ҚУВДИ
Учрашув ҳақиқатдан ҳам қувлашмачоқ кўринишда ўтди. Сенагалликлар ҳар гал ҳисобда олдинда боришди, қитъадошларимиз эса уларни қувишдан чарчамади. Охир-оқибат дуранг натижа қайд этилди. Иккинчи ўйиндан кейин гуруҳ ҳақида хулоса қилиш мумкин бўлади.
ЯПОНИЯ – СЕНЕГАЛ – 2:2. “Екатеринбург“ стадиони.
photo5296383718027536803.jpg
Бош ҳакам: Жанлука Рокки (Италия).
Япония: Кавасима, Йосида, Нагатомо, Сакаи, Седзи, Сибасаки, Хасебе, Кагава (Хонда, 72), Харагути (Оказаки, 75), Инуи (Усами, 87), Осако.
Сенегал: Ндиай, Сане, Ваге, Сабали, Кулибали, Ндиайе (Ндойе, 81), Гуйе, Сарр, Ндиайе (Куяте, 65), Мане, Ньянг (Диуф, 86).
Голлар: Инуи (34), Хонда (78) – Садио Мане (11), Ваге (71).
Огоҳлантиришлар: Инуи (68) – Ньянг (59), Сабали (90), Ндойе (90).
ХАЙР ПОЛЬША, ХАЙР ЛЕВАНДОВСКИЙ
Польшанинг, терма жамоа тимсоли Левандовскийнинг мундиалдаги эртаги эрта тугади. Польшаликлар японияликлардан мағлуб бўлган колумбияликлар олдида ҳеч нарса қила олмадилар. Ҳатто жамоани елкасида кўтариши кўзда тутилган Левандовский ҳам ўйинда ҳар жабҳада устун бўлган рақиблари олдида “ип эшолмади”. Учинчи турда гуруҳ етакчиси бўлишга интилаётган Колумбия ва Япония рақиб дарвозасига ким кўп гол уриш ўйнайди энди. Бу эса муҳлисларга қўл келади – чиройли ва тезкор ўйиннинг гувоҳи бўламиз…
ПОЛЬША – КОЛУМБИЯ – 0:3 . “Қозон Арена” стадиони.
photo5296383718027536804.jpg
Бош ҳакам: Сезар Рамос.
Польша: Шесни, Пишчек, Беднарек, Паздан (Глик, 80), Рибус, Гуральски, Криховяк, Зелиньски, Берешиньски (Теодорчик, 72), Ковнацки (Гросицки, 57), Левандовски.
Колумбия: Оспина, Мина, Мохика, Арьяс, Санчес, Агиляр (Урибе, 32), Барриос, Кинтеро (Лерма, 73), Куадрадо, Хамес, Фалькао (Бакка, 78).
Голлар: Мина (40), Фалькао (70), Куадрадо (75).
Огоҳлантиришлар: Беднарек (61), Гуральски (85).
Ойбек Юнусов

 

ЎзА