Давлатимиз раҳбарининг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига aсосан мамлакатни допингдан холи ҳудудга айлантириш борасида тизимли ишларни олиб бориш, бу боради янги технологияларни жорий этиш вазифаси белгиланган.

Шу мақсадда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги томонидан “Антидопинг таълимоти платформаси” ва “Спортда тақиқланган дори воситаларини текшириш миллий платформаси” ишлаб чиқилди ҳамда спортчи, мураббий вa спорт шифокорларига платформадан фойдаланиш бўйича қўлланмалар тақдим этилди.

Бундан ташқари, агентлик тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда республикадаги спортга ихтисослашган таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган спортчи, мураббий вa спорт шифокорлари учун қўшма антидопинг семинарларни ўтказиш ва янги жорий этилган платформалар бўйича тушунчалар бериш мақсад қилинган.

Шунга асосан, март-апрель ойлари давомида пойтахтимиз ва Тошкент вилоятидаги спорт таълим муассасаларига борган ҳолда, 3333 нафар спортчи, мураббий вa спорт шифокорлари қамраб олиниб,  спортчиларга тез ва осон тарзда, тақиқланган дори воситалари қабул қилинишининг олдини олиш ҳақида маълумотлар бериб борилмоқда.

 

Т. Рўзиев, ЎзА