Рус матбуоти россияликлар устози Станислав Черчесовга нисбатан қилаётган танқидларини бироз бўлса-да, тиниб турадиган бўлди.
Аввалроқ хабар берганимиздек, Россияда ўтаётган мундиалнинг дастлабки ўйини ўз ниҳоясига етди. Унда мезбонлар саудияликлдарни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
Голларга Юрий Газинский (12), Денис Черишев (43, 90+), Артём Дзюба (71) ҳамда Александр Головин (90+) муаллифлик қилишди.
Ушбу ғалабадан сўнг Россия термаси гуруҳда жуда қулай имкониятга эга бўлди. Энди улар кейинги босқичга чиқиш учун Миср ва Уругвай терма жамоаларини мағлуб этиши лозим.
Саудия Арабистони футболчилари эса чемпионатни мағлубият билан бошлаб, нимчорак финалига чиқиш учун имкониятларини қийинлаштирди.
Қуйида учрашувдан лавҳаларни томоша қилишингиз мумкин:
ЎзА