Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати ва 2027 йилги Осиё кубоги қўшма саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон ва Ҳонгконг терма жамоалари ўзаро рақобатлашди.
«E» гуруҳидан ўрин олган ушбу ўйин Тошкент шаҳридаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумкор ўйин намойиш этди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда дастлаб, Элдор Шомуродов гол урган бўлса, Ҳожимат Эркинов узоқ масофадаги суперголга муаллифлик қилди. Учинчи голни Остон Ўрунов бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланган ҳолда амалга оширди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги очколар ҳисобини 10 тага етказиб олди ва 2027 йилги Осиё кубоги ҳамда 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичига йўл олди. Энди 6 июнь куни терма жамоамиз ўз майдонида Туркманистонга қарши 5-тур доирасида ўйин ўтказади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА