Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича «Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирда терма жамоамиз ҳисоби яна битта кумуш медаль билан бойиди.
Мусобақанинг иккинчи кунида вазни -81 кг бўлган дзюдочи баҳсида Шарофиддин Болтабоев финалга қадар барча рақибларини енгиб, кумуш медални қўлга киритди. Ушбу натижа полвонимизга жаҳон ва “Париж-2024” Олимпия ўйинлари рейтинг учун 700 рейтинг очкосини олиб келди.
Маълумот учун, Шарофиддин Болтабоев, 2021 йилги мавсумдан бери шоҳсупага кўтарилмаётган эди. Мусобақа давом этмоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА