Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича 20 ёшгача бўлган йигит ва қизлар ўртасида ўтаётган Ўзбекистон чемпионатининг яккалик баҳслари ғолиб ҳамда совриндорлари аниқланди.

Мамлакат биринчилигининг шпага йўналишидаги беллашувларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан 100 нафарга яқин спортчи иштирок этди. Унда йигитлар орасида Искандер Туршиев, Карон Исмоилов, Саидакбар Аҳмедов ва Сардорбек Наимов шоҳсупага кўтарилди.

Қизлар ўртасида Шаҳзода Эгамбердиева мамлакат чемпионига айланган бўлса, Азиза Ҳамидова кумуш, Бибимарям Сапарова ҳамда Марварид Зувайдиллоева бронза медалига сазовор бўлди. Энди ёшлар жамоавий баҳсларда рақобатлашади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА