Халқаро шахмат академиясида бўлиб ўтган «Womenʼs Chess Championship» II халқаро турнирида 13 та давлатдан 100 нафардан ортиқ маҳоратли аёл шахматчи иштирок этди.
Соврин жамғармаси 50 000 АҚШ доллари бўлган турнирда 1-ўрин ҳамда 6 000 АҚШ доллари Анастасия Боднарук (“А” гуруҳи)га насиб этди. Кейинги ўринларни Сваминатхан Соумя ( 5 000 $) ва Мариям Мкртчян ( 4 000 $) эгаллади.
“Б” гуруҳида ғолиблик Гулҳумор Нажмиддинова (2000 $)га насиб этди. 2-ўринни Дилноза Нуруллаева (1600 $) эгаллаган бўлса, 3-ўринга Лазизабону Комилжонова (1 000 $) лойиқ топилди.
Ғолиб ва совриндорлар таъсисчилар томонидан диплом, медаль ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА