Италияда “Париж-2024” Олимпия ўйинларининг бокс беллашувлари учун йўлланма берувчи I Жаҳон квалификацион турнирининг бугунги баҳсларида 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилади.
Вазни -57 кг бўлган ҳамюртимиз Ситора Турдибекова Тошкент вақти билан соат 20:30 дан сўнг финляндиялик Вилма Витаненга қарши рингга кўтарилса, Асадхўжа Мўйдинхўжаев мусобақадаги иккинчи жангида германиялик Магомед Элим Счачидов билан баҳс олиб боради.
Шунингдек, 92 килограммгача бўлган Лазизбек Муллажонов ҳам бугун ўзининг илк жангини ўтказади. Маҳоратли боксчимизга илк босқичда литвалик Дариус Воиснарович қаршилик кўрасатади ва ушбу баҳс соат 22:30 дан сўнг бошланади. Вакилларимиз иштирокидаги сўнгги баҳсни Руслан Абдуллаев якунлаб беради. -63,5 кг вазн тоифасида Руслан Пуэрто-Рико терма жамоаси аъзоси Хосе Адриел Диаз Родригес билан рақобатлашади.
Эслатиб ўтамиз, кечаги баҳсларда Райҳона Қодирова кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйган бўлса, Азиза Зокирова биринчи жангида зафар қучди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА