Хабарингиз бор, Осиё чемпионлар лигаси 2023-2024 йилги мавсумда Ўзбекистоннинг «Пахтакор», «Насаф», «Навбаҳор» ва “ОКМК” жамоалари қатнашди.
Ушбу жамоалар мусобақанинг турли босқичларида ўз иштирокини якунлади. Аниқроғи, «Пахтакор» ва “ОКМК” клублари гуруҳ босқичида, «Насаф» ҳамда «Навбаҳор» эса 1/8 финалда лигани тарк этди.
Мусобақа регламентига кўра, ушбу жамоалар турли миқдордаги пул ишлаб олди. Жумладан, “Навбаҳор” клуби 600 минг АҚШ доллари, “Насаф” 520 минг АҚШ доллари, “Пахтакор” 290 минг АҚШ доллари ва “ОКМК” 220 минг АҚШ долларига эга бўлди.
Маълумот учун, ушбу мукофот пуллари клубларга қайд этган натижаларига қараб белгиланган.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА