Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан ўтказилаётган йиғилишда маълум қилинди.
Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг тушуми 3 йил давомида Хоразмнинг ўзида қолдирилади.
Сайёҳларга бир йил давомида чекловсиз Хоразмга кириш учун “Ўзбекистон – менинг иккинчи уйим” виза тизими жорий қилинади.
Шу билан бирга, қатор туманларда меҳмонхоналар етишмаслиги қайд этилди.
Эндиликда меҳмонхона ва дам олиш масканларини қуриш, мавжуд ўринларни кўпайтириш учун 7 йилга 2 йил имтиёзли давр билан 18 фоиз ставкада кредитлар берилади.
ЎзА