Бугун, 23 февраль куни Швейцариянинг Ньон шаҳрида футбол бўйича Европа лигасининг 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа ташлаш маросимида 16 та клуб иштирок этди. Гуруҳ босқичида биринчи ўринни эгаллаган саккизта жамоа ва плей-оффнинг саккизта ғолиби. Икки ўйин натижасига кўра ғолиб чиққан жамоалар апрель ойида чорак финалда иштирок этади.

1/8 финал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олди: 

“Спарта” (Прага) – “Ливерпул”

“Марсел” – “Вильярреал”

“Рома” – “Брайтон”

“Бенфика” – “Рейнджерс”

“Фрайбург” – “Вест Хем”

“Спортинг” – “Аталанта”

“Милан” – “Славия” (Прага)

“Қорабоғ” – “Байер”

Дастлабки ўйинлар 7 март куни, жавоб ўйинлари 14 март куни ўтказилади. Ғолиблар чорак финалга йўл олади. Ушбу босқичга қуръа ташлаш маросими 15 март куни бўлиб ўтади.

Европа лигаси финал ўйини эса 22 май куни Ирландиянинг Дублин шаҳридаги “Авива” стадионида ўтказилади.

Т.Рўзиев, ЎзА