Қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Баҳрайнда ўтаётган Осиё чемпионати Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учун омадли ўтмоқда.

Сабля қуролидаги баҳсларда қатнашган йигитларимиз ўз ёш тоифаларида қитъада тенгсиз эканини намойиш этди.

Муросасиз беллашувларда барча рақибларини мағлубиятга учратган Муса Аймуратов олтин медаль соҳибига айланган бўлса, ярим финал баҳсида иштирок этган терма жамоамиз аъзоси Зуҳриддин Қодиров бронза медалига мушарраф бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 30 га яқин давлатнинг маҳоратли қиличбозлари иштирокида ўтаётган қитъа чемпионатининг ўсмирлар ўрасидаги баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари бронза медалига эга чиққан.

Мусобақалар давом этмоқда.

Т.Рўзиев, ЎзА