Тошкентда оғир атлетика бўйича ўтган Осиё чемпионати нафақат ҳаяжонли онлар ва унутилмас лаҳзалар, балки кўплаб тарихий рекордлар билан ҳам ёдимизда қолди.

Пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида ўтган муросасиз баҳсларда қитъанинг 34 та давлатидан келган маҳоратли спортчилар чемпионлик билан бирга “Париж-2024” Олимпиадасининг рейтинг очколари учун курашди.

Чемпионат сарҳисобига кўра, “Париж-2024” Олимпиадаси учун белгиланган аёллар ўртасидаги 49, 59, 71, 81 ва +81 килограмм ҳамда эркаклар ўртасидаги 61, 73, 89, 102 ва +102 килограмм вазнларга бериладиган рейтинг очколар жамғарилди.

“Париж-2024” Олимпиадаси рейтинг балларини жамғаришда Ўзбекистон, Жанубий Корея ва Хитой Тайпейи терма жамоалари етакчи бўлди.

Тошкент спорт майдонидаги баҳсларда жами 9 та Осиё ва 8 та жаҳон рекорди янгилангани ҳам оғир атлетиканинг халқаро ривожида муҳим аҳамият касб этди.

Қуйида ушбу рекорлар билан танишишингиз мумкин:

Аёллар 45 кг – Вон Хён Сим (КХДР): даст кўтаришда – 86 кг (аввалги рекорд 84 кг), иккикурашда – 192 кг (аввалги рекорд 190 кг).

*** 

Аёллар 49 кг – Ри Сонг Гум (КХДР): силтаб кўтариш – 125 кг (аввалги рекорд 124 кг), иккикураш – 220 кг (аввалги рекорд 216 кг).

***  

Аёллар 55 кг – Канг Хёнг Гёнг (КХДР): даст кўтариш 86 кг (аввалги рекорд 84 кг), иккикурашда – 234 кг (аввалги рекорд 233 кг).

*** 

Аёллар 71 кг – Сонг Кук Хянг (КХДР): силтаб кўтариш – 154 кг (аввалги рекорд 153 кг).

 ***  

Эркаклар 73 кг – Раҳмат Эрвинг Абдуллаҳ (Индонезия): силтаб кўтариш – 204 кг (аввалги рекорд 201 кг).

Осиё рeкорди:

Аёллар 45 кг – Вон Хён Сим (КХДР): даст кўтариш – 104 кг (аввалги рекорд 103 кг), иккикураш – 192 кг (аввалги рекорд 190 кг).

***  

Аёллар 49 кг – Ри Сонг Гум (КХДР): силтаб кўтариш – 125 кг (аввалги рекорд 124 кг), иккикураш – 220 кг (аввалги рекорд 216 кг).

***  

Аёллар 55 кг – Канг Хёнг Гёнг (КХДР): даст кўтариш – 86 кг (аввалги рекорд 84 кг), иккикураш – 234 кг (аввалги рекорд 233 кг).

***  

Аёллар 71 кг – Сонг Кук Хянг (КХДР): силтаб кўтариш – 154 кг (аввалги рекорд 153 кг).

*** 

Эркаклар 73 кг – Раҳмат Эрвинг Абдуллаҳ (Индонезия): силтаб кўтариш – 204 кг (аввалги рекорд 201 кг).

***  

Эркаклар +109 кг – Ман Асаад (Сурия): cилтаб кўтариш – 252 кг (аввалги рекорд 250 кг).

Т.Рўзиев, ЎзА