Қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Зайнаб Дайибекова Перуда ўтказилаётган жаҳон кубогида бронза медалини қўлга киритди.
Зайнаб мусобақанинг саралаш босқичларида Болгария, Италия, Ҳиндистон, Япония вакилларини мағлубиятга учратди. Шундан кейин у ярим финалда икки карра жаҳон чемпиони венгриялик Шугар Баттаига имкониятни бой берди ва бронза медалига сазовор бўлди.
Маълумот учун, катталар ўртасидаги жаҳон кубогида шу кунга қадар ҳеч қандай қиличбозимиз шоҳсупага кўтарилмаган эди. Бу ишни Зайнаб Дайибекова амалга оширди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА